Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳужумларига қарор қилган мустамлакачи Ғарбнинг кўзлаган мақсадидир. Ажнабий сақофат билан тарбияланган зиёлиларнинг пайдо бўлиши ва зиёлиларнинг Исломий сақофатни нотўғри тушуниши сабабли мусулмонларда Ғарбнинг ҳаёт ҳақидаги тушунчалари пайдо бўлди ва юртларида Ғарбнинг моддий ҳазорати мустаҳкам ўрнашди ҳамда жамиятларидаги ҳаёт Ғарбнинг ҳазорати ва тушунчаларига бўйсунадиган бўлиб қолди. Мусулмонлар бошқарувдаги демократик низом ва иқтисоддаги капиталистик низомлар куфр низомлари эканини билмадилар. Улар қилаётган ишлар Оллоҳ нозил қилмаган ҳукмлар билан ажрим қилинса ҳам таъсирланмайдиган бўлиб қолдилар. Ҳолбуки, улар Оллоҳ Таолонинг ушбу оятини билардилар:


وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ -44,
– „Кимда-ким Оллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир“.   [5:44]
Бунинг асосий сабаби - динни давлатдан ажратиш асосига қурилган Ғарб ҳазорати ва моддий тушунчалари уларнинг жамиятларига ҳукмрон бўлиб олганидир. Улар, гарчи дунёвий ишларини ўзлари хоҳлаганларидек олиб борсалар ҳам, Оллоҳга эътиқод қилиш ва намозларни ўқиб қўйишнинг ўзи билан диний бурчларимизни адо этдик, деб ўйлайдиган бўлиб қолишди. Чунки улар «Подшога подшоникини, Оллоҳга Оллоҳникини бер», деган ғарб тушунчасидан таъсирландилар. Подшони ҳам, подшо учун бўлган ҳамма нарсаларни ҳам Оллоҳ учун қиладиган ҳамда намоз, савдо-сотиқ, ижара, ҳукм юритиш ва таълим-тарбия ишларини Оллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига мувофиқ юритадиган Исломий тушунчалардан таъсирланишмади. Гарчи улар, Оллоҳ Таолонинг қуйидаги оятини ўқиган бўлсалар ҳам, бу тушунчалардан таъсирланишмади:


وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ -49,
– „Эй Муҳаммад, улар ўртасида Оллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг“.    [5:49]


يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا تَدَايَنتُمْ بِدَيْنٍ إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ -282,
– „Эй иймон келтирганлар, бир-бирларингиз билан қарз муомаласи қилсанглар, ёзиб қўйинглар“. [2:282]


وَمَنْ يُشَاقِقِ الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَى وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءَتْ مَصِيرًا -115,
– „Ким ҳақ йўлни аниқ билгандан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб қўямиз. Сўнг жаҳаннамда ёндирамиз. У нақадар ёмон жойдир!“     [4:115]

 

144-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203